Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-буйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази

Tel: +998(90) 345-45-82

orlhns.uz@gmail.com

Respublika ixtisoslashtirilgan otorinolaringologiya va bosh-bo'yin kasalliklari ilmiy-amaliy tibbiyot markazi

Markaz haqida

Respublika ixtisoslashtirilgan otorinolaringologiya va bosh-buyin kasalliklari ilmiy-amaliy tibbiyot markazi

1. Ушбу Устав Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва
бош-буйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги уринларда
Марказ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини
белгилайди.
2. Марказ уз фаолияти йуналиши буйича даволаш-профилактика ва илмий-
услубий фаолият олиб борувчи хамда ахолига юкори малакали ихтисослаштирилган
тиббий ёрдам курсатувчи мустакил давлат тиббиёт муассасаси сифатида ташкил
этилади ва республика оториноларингология тизимининг бош муассасаси
хисобланади.
3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс хисобланади, уз
мустакил балансига эга, белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси
худудидаги банкларда хисоб-китоб ракамлари ва валюта хисоб ракамларини,
шахсий газна хисоб ракамларини очади, Узбекистон Республикаси Давлат герби
туширилган ва Марказнинг тулик номи ёзилган мухрга, штампларга ва бланкаларга
эга.
4. Марказ юкори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам курсатади,
шунингдек мутахассислик турлари буйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, кайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш буйича клиник хамда укув базаси
хисобланади.
5. Марказ уз фаолиятида Узбекистон Республикаси Конституцияси ва
конунларига, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари карорларига,
Узбекистон Республикаси Президенти фармонлари, карорлари ва фармойишларига,
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси карорлари ва фармойишларига,
Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазири буйрукларига, ушбу уставга ва
бошка конунчилик хужжатларига амал килади.

markaz 2024 yilning fevral oyidan ish boshlagan

 Марказнинг асосий мақсадлари, вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари
ҳисобланади:
юқори малакали ва юқори сифатли ҳамда ҳозирги замон халқаро талабларига
мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган юқори
технологик моддий ва илмий базани, шунингдек, ушбу йўналишдаги мактабни
шакллантириш;
ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш
ва касалликларнинг олдини олишда аҳолининг юқори малакали
ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш.
9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
a) қуйидаги аҳолига ўз ихтисослиги бўйича юқори малакали
ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш:
рўйхати қонунчилик ҳужжатлари асосида аниқланадиган имтиёзли тоифага
кирувчи шахсларга бепул асосда;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (бундан ушбу кичик банднинг
иккинчи хатбошида кўрсатилган шахслар мустасно), шунингдек, чет эллик
фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли асосда;
б)
мавжуд тиббиёт
техникалари паркининг доимий равишда янгиланиб
борилишини ва модернизация қилинишини таъминлаш, Марказни ўз ихтисослиги
бўйича ҳозирги замон халқаро талабларига мос келадиган юқори малакали
ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий
тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
b) Марказ фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий техник
ресурсларни жалб қилиш бўйича менежмент ҳамда маркетинг ишларини ташкил
этиш;
г) Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан
мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт (таълими) муассасаларида
ва клиникаларида ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва уларни
даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш ҳисобига
доимий тарзда ошириб бориш ва такомиллаштириш;
қўйиш

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: