Республика Ихтисослаштирилган Оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий Тиббиёт Маркази vs»Magic Ear Academy» барча оториноларингологлар, сурдологлар ва нур диагностика мутахассисларни таклиф этади.
🇷🇺Россия Федерациясининг етакчи Сурдологи/Оториноларинголог, т.ф.н ТОРОПЧИНА ЛИЯ ВЛАДИМИРОВНА иштироқида интизор билан кутилган «Ички қулоқ касалликларининг нурли диагностикаси» мавзусидаги мастер-класс
2024-йил 20-апрелда ТОШКEНТ шаҳрида бўлиб ўтади.
👂 МСКТ/МРТ тасвирлари асосида қулоқ патологиясини таққослаш ва шу йўналиш бўйича янги билимларга эга бўласиз. Амалий шифокор учун қулоқда қанчали яширинган, чалғитувчи ва кутилмаган топилмалар бўлиши мумкинлигига ишонч ҳосил қиласиз.
Мастер-класс дастури:
✅КТ/ МРТ тасвирларини таққослаш билан қизиқарли клиник ҳолатларни таҳлил қилиш;
✅Қулоқ аномалиялари: уларнинг клиник ва морфологик шаклланиши ва турлари
✅Тиннитус муаммоси ёки қулоқнинг ички қисмидаги сабабни қаердан излаш керак;
✅Сирли карлик генетикаси ёки уни қулоқнинг КТ тасвирида қандай кўриш мумкин;
✅Антиқа Қулоқ КТ топилмалари ёки отохирург нимага тайёр бўлиши лозим
‼️Шунингдек, иштирокчиларга КТ/МРТ тасвирларини таҳлил қилиш ва ўқишда иштирок этиш ҳамда уларни таққослашда бебаҳо кўникмаларга эга бўлиш имконияти берилади.
Сана: 2024 йил 20 апрел
Соат:9.00 дан 16.00 гача
Семинар нархи – 400.000 сўм
📌Ўтказиладиган жой: Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ЯНГИ биноси(мўлжал – эски ТошМИ), конференция зали
Matnda hatolik topsangiz Ctrl+Enter bosing .