Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-буйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази

Tel: +998(90) 345-45-82

orlhns.uz@gmail.com

Respublika ixtisoslashtirilgan otorinolaringologiya va bosh-bo'yin kasalliklari ilmiy-amaliy tibbiyot markazi

Ҳурматли ҳамкасблар! Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларида малака ошириш ҳамда стажировкалар ўташ учун саралаш танлови бошланди.

🧰Қуйидаги мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинади:
-Оториноларингология
-Юз-жағ жарроҳлиги
-Фониатрия
-Сурдология
-Нейрожарроҳ
-Нейроэндокринолог
-Нейрореаниматолог
Хорижий давлатларга тегишли йўналишлар бўйича малка ошириш ва стажировкалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармасининг жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадида хорижда малака ошириш (стажировка), қайта тайёрлаш, хориждан малакали мутахассисларни таклиф этиш, иқтидорли мутахассисларни рағбатлантириш бўйича номзодларни саралаш тартибига асосан ўтказилади.

🔥Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар orlhns.uz@gmail.com почта манзилига 2024 йил 20 майга қадар қуйидаги ҳужжатларни юборишингиз сўралади:
-Иловадаги жадвални тўлдириш;
-Паспорт нусхаси;
-Олий ва ўрта махсус таълим муассасасини тугутганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси, гувоҳнома нусхаси (клиник ординатура) ва/ёки илмий даражаси (фан номзоди, PhD ва фан доктори, Dsc), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
-Хорижий тиллардан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган, муддати ўтган ҳужжатлар бундан мустасно), агар мавжуд бўлса;
-Охирги 3 йилда хорижда ва республика таълим муассасаларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификат;
-Малака тоифасига эга бўлганлиги тўғрисида сертификат;
-Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
-Семинар, конференцияларда маъруза билан ёки маърузасиз иштирок этганлиги тўғрисида сертификат.
🏥Танлов 2024 йил 31 майда ўтказилади.

Номзодлар тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мурожаат учун: +99890-712-78-87, +99899-433-93-66

Matnda hatolik topsangiz Ctrl+Enter bosing .

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

You may also like these

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: