Ихтисослашган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш учун 2025 йили ҳар бир вилоятдан 2 тадан, жами 28 та туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор ҳудудга айлантиришга киришганмиз, — дейди марказ директори Улуғбек Хасанов. — Қатор ҳудудларда беморларни тиббий кўрикдан ўтказяпмиз, маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Энг тажрибали шифокорларимиз аҳоли ҳузурига пойтахтдан бориб, уларни оғир хасталиклардан халос этишга кўмаклашяпти.
Юқори нафас йўллари ўсма олди касалликларини эрта скрининг қилиш амалга оширилади, даволаш протоколлари тузилади.
🔜 Биринчидан, Ҳудудларда ЛОР-аъзолари ва бош-бўйин касалликларига ихтисослаштирилган мултидисциплинар ёндашувлар ва юқори технологияли амалиётлар татбиқ этилади.
✅ Жумладан, Бухоро, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлардаги марказ филиалларида микроскоп ва эндоскопик техникалар ёрдамида Тимпанопластика операцияларини бажарилишини йўлга қўйиш, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистондаги марказ филиалларида Функционал эндоскопик синус хирургияси операцияларини йўлга қўйиш жорий этилади. Марказнинг ўзида 5 та диагностика ва 5 та даволаш усуллари амалиётга киритилади.
📌Иккинчидан, ҳудудларда аҳолини мутахассислар ёрдамида қулоқ ва бурундаги касалликларни эрта аниқлаш, скрининг ўтказиш, ҳамда қулоқда эшитишнинг пастлиги ва орттирилган карликни олдини олиш, бош ва бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашда мултидисциплинар ёндашувлар орқали эрта босқичда касаллик аниқлаш кўрсаткичи оширилади.
💯Учинчидан, вилоят ва бошқа муассасаларидаги 100 нафар шифокорларни симуляцион марказда симуляторлар курсида ўқитилади, Марказдаги 10 нафар мутахассислар чет давлатлардаги нуфузли клиникаларда малакасини оширади.
✅Жумладан, тажриба алмашиш, мастер-класслар ўтказиш, янги технологияларни жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ва операцияларни ўтказиш мақсадида 2 та давлатдан (Россия, Туркия) 4 нафар мутахассислар ташрифи амалга оширилади. 2025 йил Россиянинг Оториноларингология миллий тиббий тадқиқот марказидан 2 нафар мутахассисни отохирургия йўналиши бўйича амалий ёрдам беришга жалб этилади. Туркиянинг етакчи клиникаларидан 2 нафар мутахассиси ёрдамида маҳорат дарслари ўтказилади. Шунингдек, 6 нафар мутахассислар томонидан 6 та йўналишда илмий изланишлар олиб борилади.
📍Тўртинчидан, Марказнинг етакчи мутахасислари доимий йил давомида вилоятлар филиалларига режа бўйича малакали оторинолариногологик ва бош-бўйин жарроҳлиги амалиётларини бажаришга жалб этилади.
Россия, Туркия, Италия, Германиянинг етакчи марказлари ва клиникалари билан 4 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.
ℹ️Бешинчидан, тиббий туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз оториноларингологик хизматнинг мавқеи ва нуфузини оширишдан иборат. Шунинг учун хорижий беморларни трафигини енгиллаштириш мақсадида “яшил йўлакларни” электрон тизимга жорий қилинади. Марказнинг тиббий тур пакетлари тасдиқланади. Тиббий туризм соҳасидаги Туркия, Россиянинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорлик ҳужжатларини имзоланади.
Matnda hatolik topsangiz Ctrl+Enter bosing .